

“Биз бутун ўйинни жуда яхши савияда ўтказдик”, - дея айтиб ўтди италиялик мутахассис ўйиндан сўнг. “Шогирдларимда кўплаб имконият юзага келишига қарамасдан фақат иккита гол урдик. Мен ғалабадан хурсандман, лекин олдинда жавоб баҳси бор ва ярим финалга чиқишимиз учун Қатарда ҳам ўзимизни кўрсатишга тўғри келади. Агар кейинги босқичга чиқсак, “Кашива Рейсол” – “Ал Шабаб” жуфтлиги ғолиби билан ўйнаймиз. Биз учун чемпионлар лигаси жуда муҳим мусобақа, унда ғолиб чиқишни хоҳлаймиз”.



