

Хабарингиз бор, бу мавсум ғарб минтақасида 5 та гуруҳ пешқадами ҳамда 2-ўриндагилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга учта жамоа кейинги босқичга йўл олади. Ҳозирча “Насаф” 2-ўриндагилар орасида учинчи бўлиб турибди. Қаршиликлардан юқорида эса Азизжон Ғаниев ўйнаётган “Шабаб Ал Аҳли” (БАА) ҳамда “Ал Райян” (Қатар) бор.
“Аждарлар” охирги турни 27 апрел (22:15)да гуруҳда 3-поғонада турган “Ал Виҳдат” (Иордания)га қарши ўтказади.




