UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  15 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

ОЧЛ-2022. "Ал Садд" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин қийин бўлиши аниқ, аммо мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз" Янгиликлар

ОЧЛ-2022. "Ал Садд" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин қийин бўлиши аниқ, аммо мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз"

Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Садд" - "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг биринчи қисмида "Ал Садд" бош мураббийи Хави Грасия ва футболчи Родриго Табата иштирок этди.

"Биз эртага бўлиб ўтадиган биринчи ўйинимизга бор этиборимизни қаратганмиз. Мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз ва бу биз учун жуда ҳам зарур. Гуруҳ босқичида турли жамоаларга қарши ўйнаймиз, биз кучга тўлганмиз ва эртанги ўйинга тайёрмиз", - деб гап бошлади Хави Грасия.




"Ассалому алайкум, ҳаммани Рамазон ойи билан табриклайман. Биз мусобақа бошланиши олдидан жудаям ҳаяжондамиз. Бу турнири яхши бошлаб олиш учун жуда ҳам қаттиқ тайёрландик. Ҳар бир рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биринчи рақибимиз жудаям кучли жамоа ва қийин ўйин бўлишни билиб турибмиз. Аммо "Ал Садд" кучли рақибларни мағлуб этган ҳолда бу турнирни ютишга ишонамиз", - деди Родриго Табата.



- Сиз бу турнирга жуда ҳам узун мавсумдан кейин етиб келдингиз. Рақибингиз "Насаф" жамоаси эса мавсумни энди бошлади. Нима деб уйлайсиз бу сизга жисмоний тарафдан фойдали бўладими ёки жамоангизга қўшимча юк юклайдими?
- Ўйлайманки биз мавсумни яхши якунлай олдик. Фақатгина иккита дуранг қайд этдик, аммо биз кубок доирасида ярим финалда мағлуб бўлдик ва ўша ўйиндан кейин бошқа ўйин ўтказмадик. Кўпроқ ишлаб кўп нарсаларни ўзгартириш учун вақт бор. Баъзи ўйинчиларимиз терма жамоаларида ўйин ўтказишган. Эртанги ўйин олдидан биз жудаям ҳаяжондамиз ва хурсандмиз.

- Биз эртанги ўйинга бор эътиборимзни қаратганимиз яхшироқ деб ўйлайман. Чунки мусобақа сўнггида нима бўлишини билмаймиз. Лекин биз гуруҳ босқичини яхши бошлашни хоҳлаймиз. Биламиз "Насаф" жудаям яхши жамоа, буни кўп ўйинларидан кўриб билса бўлади. Улар сўнгги ўйинни "Локомотив" жамоасига қарши ўтказишди ва ғалаба қозонишди. "Насаф" жуда ҳам тезкор жамоа, эртага бизга қийин бўлишини билиб турибмиз. Бизнинг ҳозирги мақсадимиз яхши ўйнашга ҳаракат қилиб, ижобий натижага эришиш.




Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд" - "Насаф" учрашуви эртага, 8 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.


Аль-Садд

Буалем Хухи - 55'

Лига чемпионов АФК. Группа E . 1-тур

08/04/2022, 23:15

1
:
1
Тугади

Насаф Карши

Педро Мигель - 31'

45'
90'
27'  Абделькарим Хассан
55'  Буалем Хухи
55'  Санти Касорла
61'  Педро Мигель
63'  Педро Мигель
68'  Али Ассадалла (Мохаммед Ваад)
68'  Хассан Аль-Хайдос (Тарек Салман)
81'  Акрам Афиф (Салем Аль-Хаджри)
11'  Семир Смайлагич
31'  Педро Мигель
46'  Shakhzod Akromov (Sukhrob Nurulloev)
50'  Sukhrob Nurulloev
54'  Семир Смайлагич (Хусаин Норчаев)
61'  Алибек Давронов
67'  Sharof Mukhiddinov (Bakhrom Abdurakhimov)
75'  Алибек Давронов (Иван Соловьев)






Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика