

"Олдиндаги баҳсда фақат ғалаба ҳақида ўйламоқдамиз. Биринчи учрашувни фойдамизга ҳал қилдик. Бор эътиборимиз "Бейжинг Гоан" билан ўйинга қаратилган. Бошқа нарса ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Умид қиламизки, навбатдаги ўйинда ўйлаган мақсадимизга эришамиз",- дейди Тору Онике.
"Мураббийимизнинг фикрларига қўшиламан. Ушбу баҳсда уч очкони ўз ҳисобимизга ёздириб қўйишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ю Кобаяши.
- Ҳар уч кунда ўйинлар бўлиши қай даражада қийинчилик туғдирмоқда?
- Қисқа муддатда боз устига юқори ҳароратда ўйинлар ўтказиш албатта таъсир қилади. Барибир вазиятдан келиб чиқиб иш қилишимиз керак бўлади.
- Саволим футболчига. Ўйиндан олдин рақибни осон ютамиз, деган фикр йўқми
- Рақибнинг таркибида ёш футболчилар бўлсада, майдонга ғалабага чанқоқ бўлиб майдонга тушишади. Биз ҳам худди шундай жангга тайёрмиз. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун жанг қилиб ғалаба қозонишни ўйламоқдамиз.

- "Кавасаки Фронтале" иккинчи йилдирки ҳамма мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ўз чемпионатида етакчилик қилмоқда. Бу ютуқларни ОЧЛда ҳам давом эттирган ҳолда ғолиб чиқишни мақсад қилганмисиз?
- Чиндан ҳам биз яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўз ўйин услубимизни шакллантириб улгурдик. Мана шу услуб орқали барча ўйинларда ижобий натижага эришганларимизни қитъа миқёсидаги мусобақада ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз.
- Рақиб бош мураббийи "Кавасаки Фронтале"ни қитъанинг энг кучли жамоаси, дея эътироф этди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Бизга юқори баҳо бергани учун рақиб жамоа мураббийига раҳмат айтиб қоламан. Лекин бироз ошириб юборибдилар (кулади). Ҳаммаси майдонда билинади. Ўзимизни яхши таассурот қолдиришга уринамиз.



