

"Виеттел" Филиппиннинг “Кая” жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди. Жаҳонгир Абдумўминов учрашувни тўлиқ ўтказди ва Кайкенинг иккинчи голига ассист бўлди.
Ханс-Юрген Гёде шогирдлари гуруҳда 3 очко билан 2-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувини 2 июль куни “Патум Юнайтед” (Таиланд)га қарши ўтказади.
“Кая” (Филиппин) – "Виеттел" (Вьетнам) 0:5 (0:2, 0:3)
“Thammasat Stadium”
Голлар: 0:1 – Нгуен Хоанг Дик 2, 0:2 – Кайке 7, 0:3 – Буй Тьен Дунг 49, 0:4 – Кайке 61, 0:5 – Ву Минь Туан 65.




