

Марказлашган тарзда Саудия Арабистонида ўтказиладиган ушбу ўйинда олмалиқликларга БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси рақиблик қилади. Учрашув соат 23:55 да бошланади ва "UzReport" телеканали орқали жонли эфирда трансляция қилинади.
"Шабаб Ал Аҳли" сафида ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов майдонга тушиш имкониятига эга. Дастлабки икки турдан сўнг АГМК ҳам, "Шабаб Ал Аҳли" ҳам 1 очкодан жамғаришган.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи.
"A" гуруҳи, 3-тур.
21 апрель, чоршанба.
АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" (23:55)
Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар: Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн), Маҳмуд Абу Тохир, Обид Оқил (иккиси Иордания), Қосим Ал Хатми (Уммон).




