UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  10 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  133 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  41 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

ОЧЛ-2021. АГМК саралашни Ироқ клубига қарши сафарда ўтказади. Ғолиб Қатар жамоаси билан тўқнаш келади Янгиликлар

ОЧЛ-2021. АГМК саралашни Ироқ клубига қарши сафарда ўтказади. Ғолиб Қатар жамоаси билан тўқнаш келади

2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси саралашида Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни олган АГМК клуби иштирок этади.

Бироқ Олмалиқ клуби гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита сафар учрашувини ўтказишига тўғри келади.

Дастлаб АГМК Ироқ вице чемпиони "Ал Қува Ал Жавия" клубига қарши сафарда ўйнайди. Ўтган йилларда ўзбек клуби дастлабки босқични ўз майдонида ўтказарди, бироқ бу йил Ироқ ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистондан тепага чиқиб олгани боис энди клубимиз сафарда ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатар клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Бу клуб номи бугун кечқурун бўлиб ўтадиган Қатар Амири кубоги финалидан сўнг маълум бўлади.

Финалда "Ал Араби" - "Ал Садд" клублари тўқнаш келади. Агар кубокни "Ал Араби" қўлга киритса, плей-оффда "Ал Садд" ўйнайди. Агарда кубокни "Ал Садд" қўлга киритса, плей-оффда "Ал Гарафа" клуби ўйнайди.

Ҳозирча саралаш баҳслари ва гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, саралаш март ойида ўтса, гуруҳ босқичи апрель ойида бошланади.


Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика