ОЧЛ-2020. Шукуров жамоасида жанговар дуранг, Манжукич ўйнаётган “Ал Дуҳайл” эса сафарда ютқазди (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
18 фев 2020, 22:35
Осиё Чемпионлар Лигаси “C” гуруҳидан ўрин олган 2-тур ўйини “Шаржа” (БАА) ҳамда “Персеполис” (Эрон) ўртасида бўлиб ўтди.

Баҳсда жанговар дуранг (2:2) қайд этилди. Мезбонлар сафида Муҳаммад Халфан Али ҳамда Раян Мендеш ўз номини таблога ёздирган бўлса, рақиблар сафида ҳужумчи Али Алипур дублга эришди. 

“Шаржа” таркибида баҳсни асосий дақиқалардан бошлаган Отабек Шукуров эса майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. 


“Шаржа” (БАА) – “Персеполис” (Эрон) 2:2 (2:2, 0:0)

20:35, “Шаржа” ўйингоҳи

Голлар: Алипур  9, Халфан Али 25,  Алипур 27, Мендеш  45+1

“Шаржа” – Ал Ҳосани, Ҳамиз, Ал Шаржи, Солиҳ, Ш.Абдулраҳмон, О.Шукуров, А.Ғаним, М.Абдулбосит, М.Халфан, Кайо, Мендеш.

“Персеполис” – А.Бейранванд, М.Ансори, Ш.Ҳалилзодеҳ, Д.Хоссейни, М.Шири, В.Амири, А.Нуроллоҳи, К.Камябиня, М.Тораби, Кристиан Осагуона, А.Алипур.

Мазкур квартетдаги параллель тўқнашувда эса “Ал Таавон” (С.Арабистони) Марио Манжукич ҳаракат қилаётган “Ал Дуҳайл” (Қатар) устидан зафар (2:0) қучди ва гуруҳда 6 очко билан пешқадам бўлиб олди.

2-турдан кейин “C” гуруҳидаги вазият:


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia