

Баҳсда дублга эришган “шерлар” ҳужумчиси Игор Сергеев ОФК томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида “man of the match” эътирофига сазовор бўлди. Мусобақа ташкилотчилари буни учрашувдан кейинги матбуот анжумани бошланишидан олдин эълон қилган.


Эслатиб ўтамиз, Сергеев 56-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг ажойиб узатмасидан кейин ўйинда ҳисобни очди. Кейин эса Машарипов – Достон Ҳамдамов комбинациясини чиройли тарзда якунлаб, орадаги фарқни оширди.



Илк турда “ўйиннинг энг яхшиси” сифатида Жалолиддин Машарипов топилганди.



