UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06Франция чемпионати. ПСЖ мавсумдаги 21-ғалабасини қўлга киритди  1 02:56Ла Лига. "Атлетико" "Вильярреал"дан усутун келди  3 02:00Olamsport: Дзюдочиларимиздан кетма-кет олтин медаллар, "Ҳумо" плей-оффда ўйин ўтказди ва бошқа хабарлар  0 01:46Бензема "Манчестер Сити" ҳақида: "Мақсадимиз – ғалаба, доим шундай бўлган"  1 01:28ПСЖ махсус либосларда майдонга тушди. Сабаб – коронавирус  2 01:08Истанбул дербиси. "Галатасарой" устунликка эришди  3 00:55Франция чемпионати. ПСЖнинг "Бордо"га қарши асосий таркиби билан танишинг  0 00:22А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:13Ла Лига. "Атлетико" – "Вильярреал". Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг  2 23:47АПЛ. "Арсенал" – "Эвертон" баҳси голларга бой бўлди  5 23:29Остон Ўрунов "Уфа" билан Рафаэль Бенитес жамоасини мағлуб қилди  12 23:15"Барса" Лаутарога 5 йилга мўлжалланган битим таклиф қилди  10 23:00Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш"  2 22:49“Навбаҳор” эртага украиналик ҳимоячининг трансферини эълон қилиши кутилмоқда  29 22:40"Спартак" - "Пахтакор" учрашувидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯСИ  5

ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" Ироқ клубини йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" Ироқ клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги "Бунёдкор" - "Завра" учрашуви бўлиб ўтди.


Осиё Чемпионлар лигаси-2020
«БУНЁДКОР» - «АЛ ЗАВРА» (Ироқ) 4:1
22 январь. Тошкент. «Жар» стадиони. 14:00
Бош ҳакам:
Йудаи Ямамото (Япония).
Қанот ҳакамлари: Исао Нишихаси, Йосуке Такебе (Япония).
Захирадаги ҳакам: Абдул Боқий Ёқуб (Уммон).
Ҳакамлар назоратчиси: Краиг Зеттер (Австралия).
Комиссар: Оя Такеюки (Япония).
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 8 пенальти, - 1:0, Ҳумоюн Муртазоев 46, - 2:0. Бобурбек Фарҳодов 85, - 3:0. Ҳумоюн Муртозаев 88, - 4:0. Аббос Қосим 90, - 4:1.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2. Сухроб Ярашев (21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 75), 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Жасур Жалолиддинов, 13. Лутфулла Тўраев, 22. Сардор Абдураимов, 33. Сухроб Иззатов (5.Бобурбек Фарҳодов, 81), 70. Мурод Холмуҳаммедов, 77. Селим Нурмурадов (49.Фарруҳ Икромов, 36), 92. Ҳумоюн Муртазоев.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Давронжон Эргашев, 24.Баҳодир Пардаев, 28.Ҳасан Йўлдошев.

"Ал Завра": 12.Жалол Ҳашим, 2.Мустафо Маслуҳи, 6.Муҳаммад Ризо (14.Нажм Шван, 66), 7.Аҳмад Фадҳил, 8.Моҳанад Абдулраҳим, 10.Ҳуссайин Ал Саеди, 15.Эл Ҳассан Хуеибиб, 19.Маҳди Камил, 20.Соломон Уильямс, 29.Аббос Қосим, 77.Стиви Нзамбе (11.Аҳмад Жалал, 66)

Захира: 1.Фаҳад Толиб, 9.Мустафо Маҳмуд, 25.Али Раҳим, 32.Алаа Раад, 34.Абдуллоҳ Абдуламир.

Огоҳлантириш: Жасур Жалолиддинов 45.




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



90+4. ҒАЛАБА! "Бунёдкор" Осиё Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичини сафарда, БААда ўтказади. Рақиб "Ал Айн".

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. ГОЛ! 4:1. Аббос Қосим ҳисобни қисқартирди

88. ГООООООООООООООООООООООЛ! Фаррух Икромовнинг узатган тўпини Ҳумоюн Муртозаев дарвозага йўллади - 4:0. 

85. ГОООООООООООООООООЛ! Бобурбек Фарҳодов жарима майдони ёнидан чиройли гол урди - 3:0. 


81. Ўзгариш. "Бунёдкор". Сухроб Иззатов ўрнига Бобурбек Фарҳодов тушди

75. Ўзгариш. "Бунёдкор". Суҳроб Ярашев ўрнига Ғулом Ҳайдар Ғуломов тушди

75. Устун сўнгги дақиқаларда меҳмонлар тарафига ўтди.

74. Хавфли вазият! Меҳмонлар ўнг томондан бурчак тўпи тепишди. Аббос Қосимнинг деярли бир метрлардан йўлламоқчи бўлган зарбаси йўлига Абдулжалилов тўғаноқ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб қисқарарди.

66. Ўзгариш. "Ал Завра". Муҳаммад Ризо ўрнига Нажм Шван, Стиви Нзамбе ўрнига Аҳмад Жалал тушди

55. "Бунёдкор" иккинчи таймни анча фаол тарзда бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилмоқда

53. "Бунёдкор" жарима тўпини амалга оширди, жарима майдонига узатилган тўпни Муртозаев боши билан зарба берди, ноаниқ

46.Иккинчи тайм бошланди ва ГОЛ! Ҳумоюн Муртозаев ҳимоячилардан қочиб кетди ва рақиб дарвозабони оёқлари остидан гол урди.


45+2. Биринчи тайм тугади. "Бунёдкор" ҳозирча 1:0 ҳисобида олдинда

45. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

38. Икромов ва Аҳмадалиев фаоллиги эвазига яхши ҳужум ташкил этилди, аммо рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди. Бурчак тўпидан кейинги вазиятда Жасур Жалолиддинов зарба берди, ноаниқ бўлди зарба.

36. Ўзгариш. "Бунёдкор". Селим Нурмурадовнинг ўрнига Фаррух Икромов тушди

33.ЗАРБА! Селим Нурмурадовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Тўпни тепиш жараёнида Нурмурадов ерни ҳам қўшиб тепди ва жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

32. Бош ҳакам "Ал Завра" дарвозаси томон жарима тўпи белгилади, дарвозагача 22 метр  бор

27. Меҳмонлардан хавфли зарба. Бу сафар ҳам Абдулжалилов яқин масофадан йўлланган зарбани қийинчилик билан ушлаб олди.


17. "Ал Завра"дан кутилмаган ҳужум. Тўп ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилди. Абдумавлон Абдулжалилов иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.


8. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урди - 1:0. 


7. Пенальти! Нурмурадовнинг Ҳумоюн Муртозаев пенальти ишлади! 

1. Ўйин бошланди! Олға "Бунёдкор"

- Учрашув 14:00да бошланди.

Рейтинг: +97   

Фикрлар

+16   
22 янв 15:54:44
Валихонов Фарходжон
Абрамов нафаси сезиляпти !
+15   
22 янв 15:48:01
CA BOSS
ГАП йўқ боллар!! Энди навбат ОТЖга..
ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН..!!
Очлда хам БУНИК ва ПАХТАКОРга омад!!
+11   
22 янв 13:50:25
Shaxzodbek Yusupov
Bu bolakaylar anu teplovozchilardan yaxshi oynedi va grupavoy etapga chiqiwadi xudo xoxlasa
+10   
22 янв 15:59:19
Б.Рахмонов
БАРЧА БУНЁДКОР МУХЛИСЛАРИГА ҒАЛАБА МУБОРАК. КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА ҲАМ ОМАД ЁР БЎЛСИН. РАХМАТ ХАММА ЎЙИНЧИЮ МУРАББИЙЛАР ВА КЛУБ ХОДИМЛАРИГА!
+10   
22 янв 15:13:24
Special_Man
Loko futbolchilari Bunyodkordan o'rganishsin. Futbol o'ynash bunaqa bo'ladi.
+10   
22 янв 15:12:00
царь справедливости
Мана буни мураббий эффекти дейишади Локодаги Эшшаклар ўрганинглар!
+10   
22 янв 14:51:07
Jizzah shahar
mahalla tv da obersa bulardiku
+10   
22 янв 14:35:47
Beckkhan_07
Fazliddin Usmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oldin qolgan jamoalar shu gruhgacha yetib kelsinchi keyin gapiringlar
Бошка клубларга хам пахтакордай давлат микесида этибор берилсин курасиз. Ой тугса хам пазтакорга кун тугса хам
+9   
22 янв 13:49:31
12-sektordan mc_air
УФА ОФКга мурожаат килиб уйинни 13:00 га ёки 18:00 га кучириш керак эди. Мухлислар хам хайрон Бунёдкорга кирса У23 ни тулик кура олмайди. Кирмаса мухлисларсиз стадионда Бунёдкор кайсидур манода далда камаяди. Эдни иложи булса уйин тугаганидан сунг стадиондаги 2 та мониторда У23 уйинини олиб берса зур буларди. Яна ким билсин...
+8   
22 янв 19:45:42
xoqon
Fazliddin Usmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oldin qolgan jamoalar shu gruhgacha yetib kelsinchi keyin gapiringlar
Bizni chempionatda Puli bor jamolar yutaveradida ahvol qandayligini mendan yahshi bilasizku .xaqiqiy bahoni ochl da beramiz mayli omad vatan u.n
+8   
22 янв 14:16:30
Fazliddin Usmonov
xoqon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
I oldin paxtakor guruhidan chiqib hech bolmasa chorak finalga borsin keyin gapiringlar
Oldin qolgan jamoalar shu gruhgacha yetib kelsinchi keyin gapiringlar
+8   
22 янв 13:47:26
Б.Рахмонов
"Бунёдкор" жамоамизга бугунги ўйинда омад ва яна омад тилайман. Об-ҳаво совуқлиги ҳам жамоамизга ғалаба учун омил. Музлаган ироқликларни ўзимизнинг чиройли ва шиддатли ҳужумларимиз орқали ютишимиз мумкин.Ғалаба ва фақат ғалаба. Бугунги кун ўзбек футболининг энг ёрқин кунларидан бири бўлишига "қалдирғочлар" уз ҳиссасини қўшади деган умид қиламиз. Олға "Бунёдкор.
+7   
22 янв 15:49:33
UzBekistanTEAMFCc
Локомотив бугун ўнаб. Бунёдкор кеча ўнамасмиди. Ютқазганини хеч ким кўрмас эди.
+7   
22 янв 14:34:26
futboluzb
Усмонов даврида жамоаларимиз анча кучли эди Пахтакор Бунёдкор насаф локомотив осиеда узига яраша обруси бор жамоалар эди хозир эса булар узбекистонни уртамиена жамоаларига айланиб колишди пахтакордан бошкаси шу нарса маьлум булиб бораяпди ахмаджонов эрматовдек одамлар юз йил Уфф рахбари булиб утирса хам футболимиз хеч качон ривожланмайди хозир уффга гап сузи узбекистонни хамма жойида утадиган рахматли усмоновга ухшаган кучли одам керак
+7   
22 янв 14:13:38
xoqon
Fazliddin Usmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bunik ham chiqolmaydi. Chiqqani bilan Paxtakor to'plagan ochkolarni kamaytiradi. O'tgan yil Shu ishni loko bajargandi. Undan ko'ra gruh bosqichiga Paxtakorni o'zi qatnashgani maqul. Reytingda ochkolar ko'payadi.
I oldin paxtakor guruhidan chiqib hech bolmasa chorak finalga borsin keyin gapiringlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг