ОЧЛ-2020. "Ал Ҳилол" "Шабаб Ал Аҳли"ни мағлуб этди, Азиз Ғаниев эса...

Narzulla Saydullayev
17 фев 2020
"Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтди.

Дубайда ўтган баҳсда "Ал Ҳилол" Бафетимби Гомис томонидан урилган иккита гол эвазига 3 очкони қўлга киритди - 2:1. "Шабаб Ал Аҳли" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев 78-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 3-турни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади.


"Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2
Голлар:
Юсуф Жобир 24 - Бафетимби Гомис 36, 72.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia