UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  6 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5

Бафетимби Гомис фаолиятини якунлаганини эълон қилди Янгиликлар

Бафетимби Гомис фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Ҳужумчи голларини ўзига хос тарзда нишонлаши билан машҳур эди.

Лига 1нинг етакчи футболчиларидан бири, "Сент-Этьен", "Лион", "Суонси" ва "Марсель" клубларида тўп тепган Бафетимби Гомис бутсасини михга илишга қарор қилди. 

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси (12 ўйин, 3 гол) 10 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтган "Лион" – "Сент-Этьен" учрашуви бошланишидан бир неча дақиқа олдин бу ҳақда гапирди.

39 ёшли ҳужумчи Туркия ("Галатасарой"), Саудия Арабистони ("Ал Ҳилол")да ҳам ўйнашга муваффақ бўлган ва фаолиятидаги сўнгги клуби Япониянинг "Кавасаки" жамоаси эди. Франциялик футболчи фаолияти мобийнида 783 учрашувда 347 та гол ва 75 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Бафетимби Гомис Франция Кубоги ва Суперкубоги ("Лион")ни ўз ичига олган ҳолда 14 та совринни қўлга киритган, шунингдек, "Галатасарой" таркибида икки марта Туркия Суперлигасида ғолиб чиққан.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика