UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Барселона" Гризманнинг трансферини 1 июлда амалга ошириши мумкин  3 18:01Расман: "Милан" футболчиси клубдан кетди  2 18:00Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 0:1, "Динамо" - "Яшнобод" 1:0  7 17:30Уругвай терма жамоаси бош мураббийи ақлбовар қилмас рекорд ўрнатди  8 17:01"Ливерпуль" 17 ёшли футболчи учун бўлаётган курашда етакчи  11 17:00А Сериянинг барча чет эллик хўжайинлари  3 16:43МДҲ Кубоги-2007. "Пахтакор" қандай қилиб чемпион бўлган эди?   32 16:28Роналду курорт ходимларига сифатли хизмат кўрсатиш учун 20 минг евро чойчақа қолдирди  21 15:55"Севилья" 2019/20 йилги мавсум учун ажойиб либосларни тақдим этди  8 15:32"Реал" футболчисига "Милан" ва "Байер" рақобатлашмоқда  5 15:26Olamsport: Олимпиада мезбони аниқланди, Валуев инкор этди ва бошқа хабарлар  0 15:05"Ювентус" Игуаиндан қутулмоқчи  2 15:00"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди  113 14:45Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида  13 13:54ОАВ: Неймар "Барселона" билан 5 йиллик келишувга еришди  37

ОЧЛ-2019. Гуруҳ босқичида энг яхши кўрсаткични қайд этган футболчилар орасида Кримец, Аъзамов, Абдухолиқов, Машарипов ва бошқалар мавжуд Янгиликлар

ОЧЛ-2019. Гуруҳ босқичида энг яхши кўрсаткични қайд этган футболчилар орасида Кримец, Аъзамов, Абдухолиқов, Машарипов ва бошқалар мавжуд

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иштирок этган футболчиларнинг эътиборга молик статистикаларини тақдим этамиз.

"Пахтакор"нинг мудофаа чизиғи вакиллари Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, вингер Жалолиддин Машарипов ҳамда "Локомотив" аъзолари Темурхўжа Абдухолиқов, Арслонмират Аманов, Сардор Мирзаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев ва Жавоҳир Илёсов қатор йўналишлар бўйича энг яхшилар қаторидан ўрин олишган. Қуйида ушбу статистика билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.


Энг кўп хавфни бартараф этган ("тозалаган") ҳимоячилар ўнталиги:

1.Андрез Тунез ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 57

2.Абдулла Жассим ("Ал Васл", БАА) - 35

3.Маурицио Антонио ("Урава Редз Даймондс", Япония) - 34

4.Шожаи Ҳалилзода ("Персеполис", Эрон) - 34

5.Егор Кримец ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 33

6.Гил ("Шандонг Луненг", Хитой) - 31

7.Адерллан Сантос ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони) - 31

8.Панса Ҳемвибун ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 31

9.Шерзод Аъзамов ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 31

10.Муҳаммад Жаҳфали ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - 30

Рақиб ҳужумини бартараф этиш бўйича "Пахтакор"нинг марказий ҳимоячилари Кримец ва Аъзамов энг яхши натижани қайд этган мудофаа вакиллари орасидан жой олишган. "Пахтакор" ҳимояси ғарб минтақасида ишончли ўйин кўрсатди ва рақиблар тошкентликлар дарвозаси олдида минимал вазият яратишди. Ўтказиб юборилган голларнинг аксарият қисми стандарт вазиятларидан сўнг вужудга келди. Шунингдек, битта техник хато ва қолган учала гол эса позицион хато туфайли ўтказилди.


Рақиб дарвозаси томон энг кўп (зарба) хавф солган футболчилар ўнталиги:

1.Бағдод Бунеджа ("Ал Садд", Қатар) - 24

2.Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 20

3.Леонардо ("Ал Ваҳда", БАА) - 19

4.Омар Ал Сома ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони) - 18

5.Фаҳад Бин Жумаяҳ ("Ал Насср", Саудия Арабистони) - 17

6.Гелмин Ривас ("Ал Райян", Қатар) - 17

7.Халк ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 17

8.Элкесон ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 17

9.Грациано Пелле ("Шандон Луненг", Хитой) - 16

10.Игходаро Кристиан Осагуона (Зоб Аҳан, Эрон) - 16

Қувонарлиси, мазкур рўйхатда, яъни дарвоза томон кўп зарба берган футболчилар орасида вакилимиз "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бор. Асосан хорижлик ҳужумчилар жой олган рўйхатнинг иккинчи ўрнида Бағдоддан кейин Абдухолиқов жойни банд этган. Темурхўжа Абдухолиқов ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида рақиблар дарвозаси томон жами 20 маротаба зарба йўллашни эплаб, бу борада иккинчи кўрсаткични қайд этди. Абдухолиқовнинг 20 маротаба тепган зарбасидан 5таси голга айланган. Рўйхатга эътибор берадиган бўлсак, асосан тажрибали ва малакали легионерлар орасида Абдухолиқов Халк, Элкисон, Сома, Пелле ва шунга ўхшаш ҳужумчилардан кўра кўпроқ дарвозага интилиб, гол уришга чанқоқ бўлган.


Вазиятлар яратиш бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган футболчилар ўнталиги:

1. Оскар ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 24

2.Ренато Аугусто ("Бэжинг", Хитой) - 24

3.Аянда Патоси ("Истиқлол", Эрон) - 19

4.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 19

5.Жонатан Виера ("Бэжинг", Хитой) - 17

6.Эдмилсон Жуниор ("Дуҳаил", Қатар) - 17

7.Карлос Виллануева ("Ал Иттиҳод", Саудия Арабистони) - 16

8.Акром Афиф ("Ал Садд", Қатар) - 15

9.Муҳаммад Рееза Ҳуссайни (Зоб Аҳан, Эрон) - 15

10.Арслонмират Аманов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 15

Мазкур рўйхатда ҳам вакилларимиз ўрин олишди. "Пахтакор" вингери вазиятлар яратиш борасида ОЧЛ гуруҳ босқичида тўртинчи кўрсаткични қайд этди. Шунингдек, асосан иккинчи даврадан бошлаб ОЧЛда "Локо" сафида мунтазам ўйнашни бошлаган Арслонмират Аманов қисқа фурсатда рақиб дарвозаси олдида хавф туғдириш бўйича кучли ўнталикка киришга улгурди. Амановнинг фойдали иш коэффициенти юқори бўлгани таҳсинга сазовор.


Энг кўп узатмани амалга оширган футболчилар ўнталиги:

1.Ренато Аугусто ("Бэжинг", Хитой) - 517

2.Жонатан Виера ("Бэжинг", Хитой) - 389

3.Шого Танигучи ("Кавасаки Фронтале", Япония) - 389

4.Ао Танака ("Кавасаки Фронтале", Япония) - 378

5.Сардор Мирзаев ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 359

6.Брандон О`Нилл ("Сидней", Австралия) - 351

7.Ким Мин-Жае ("Бэжинг", Хитой) - 345

8.Жэймс Доначи ("Мельбурн Виктори", Австралия) - 344

9.Олег Зотеев ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 343

10.Анзур Исмоилов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 342

"Локомотив" энг кўп пас орқали ўйнаган жамоалар ичида учинчи бўлди. "Темирйўлчилар" ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 3191 маротаба узатмани амалга оширишган. Футболчилар орасида эса "Локо"нинг бир йўла учала футболчиси: Сардор Мирзаев, Олег Зотеев ва Анзур Исмоилов кучли ўнталикка кирди.


Энг кўп кросс (қанотдан бериладиган узатма) амалга оширган футболчилар ўнталиги:

1.Оскар ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 73

2.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 53

3.Арслонмират Аманов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 49

4.Муҳаммад Реза Ҳуссейни ("Зоб Аҳан", Эрон) - 42

5.Ренато Аугусто ("Бэжинг", Хитой) - 42

6.Ким Жин-Су ("Чонбук Хюндай Моторс", Жанубий Корея) - 40

7.Бандар Ал Аҳбаби ("Ал Айн", БАА) - 38

8.Себастьян Жовинко ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - 36

9.Акрам Афиф ("Ал Садд", Қатар) - 32

10.Ҳуссейн Ал Жвайед ("Ал Завраа", Ироқ) - 31

Мазкур жиҳат бўйича ҳам кучли ўнталикда вакилларимиздан икки нафар футболчи ўрин олган. Эътиборлиси, Машарипов ва Аманов фақатгина Оскардан кейинги ўринда туришибди. Машарипов ОЧЛда мунтазам ўйнаб шундай кўрсаткичга эришган бўлса, Аманов нисбатан кам ўйнаб қисқа фурсатда ушбу кўрсаткични қайд этишга эришди. 


Энг кўп сейв амалга оширган дарвозабонлар ўнталиги:

1.Халид Эйса ("Ал Айн", БАА) - 27

2.Жалал Ҳассан ("Ал Завраа", Ироқ) - 25

3.Андрю Редмайне ("Сидней", Австралия) - 22

4.Сонг Беом-Кеун ("Чонбук Хюндай Моторс", Жанубий Корея) - 22

5.Ян Жунлинг ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 22

6.Муҳаммед Ал Овайс ("Ал Аҳли", БАА) - 22

7.Сиварак Тедсунгноен ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 22

8.Алиризо Бейранванд ("Персеполис", Эрон) - 20

9.Фаҳад Юнис ("Ал Райян", Қатар) - 19

10.Жавоҳир Илёсов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 17

Дарвозабонлар ичида "Локомотив" посбони Жавоҳир Илёсов энг кўп сейв амалга оширган киперлар орасида кучли ўнталикка илинди. Шунингдек, Жавоҳир Илёсов энг кўп гол ўтказиб юборган дарвозабонлар рўйхатида ҳам бешинчи поғонани банд этган. "Локомотив"нинг ОЧЛдаги ўтказиб юборган 11та голидан 9тасини айнан Илёсов қўйиб юборди.


Энг кўп гол ўтказиб юборган дарвозабонлар ўнталиги:

1.Фаҳад Юнис ("Ал Райян", Қатар) - 17

2.Ҳумаид Абдулла ("Ал Васл", БАА) - 15

3.Халид Эйса ("Ал Айн", БАА) - 10

4.Сиварак Тедсунгноен ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 10

5.Жавоҳир Илёсов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 9

6.Жалол Ҳассан ("Ал Завраа", Ироқ) - 9

7.Маттью Актон ("Мельбурн Виктори", Австралия) - 8

8.Ли Бум Соо ("Геонгам", Жанубий Корея) - 8

9.Муҳамад Ал Шамси ("Ал Ваҳда", БАА) - 8

10.Зоу Дехаи ("Бэжинг", Хитой) - 8

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+6   
23 май 10:23:35
UZBEK-MEN
ФАКТ !!!
ПАХТАКОР бу йилги ОЧЛ да муносиб иштирок этди, ўйин борасида хам хисоб борасида хам масалан Персполис 0:0, 1:0, Ал ахли 1:0, 1:2 сафарда урилган гол хисобига Пахтакор устун, Ал садд Хави эффккти хисобига устунлик қилди ўйин борасида эмас. Энди ўтган йили шу гурухдан 10 очко олган насаф хақида аввало шу гурух эмас тан олила, Ал васл барча жамоага 6 очко тақдим қилди барча жамоадан ушбу 6 очкони олиб ташласа кўринг вазиятни, ушбу насафни гурухда қолдириб биринчи ўринни олган Персиполис Пахтакор икки ўйинда хам юта олмади ўтган йилги финалчини сўнгги ўринга михлаб қўйди Пахтакор, этибор беринг Ал садд ва Персиполисга қарши Пахтакор ва Насафнинг сафар ўйинларига Пахтакор 0:0, 2:3 насаф 0:3, 0:4, Энди эса гурухда қолиб кетган Ал васл билан гурухдан чиққан Ал ахлини солиштирила мана сизларга факт. Карталар бўйича эса Пахтакорга минг рахмат, плейоффдаги икки галаба гурухдаги икки галаба ва дурранг жами 14 очко квота бўича билмиман қанча бал олиб келди. Агар плейоффда бошқа жамоалар қатнашканида майли Ироқ жамоасини ютарди лекин БААда ютишига хечким ишонмасди хозирги Буник Насаф ёки Навбахорни, Энди ОЧЛда унақа қиворардик бунақа қиворардик дидиган мухлислар мана шу пайтгача Насаф,. Нефтчи, Машал, локо қатнашдила не унуқа бунақа қивормадила тен бўлэ авваллари осие жамоалари хозиргидай қудраили бўлмаган Пахтакор еш таркиби билан ярим финалгача борган, Пахтакор билан Буникни натижасини хозирги ватда хуч қайси клубимиз такрорлай олмайди. Пахтакорни халол ва Харом дивотканла Пахтакор гурухга чиқомасаям шу гапни этардиларин финалда ютказсаям шу гапни этардиларин , хулоса Пахтакорни гурухдан чиқишига икки минут қолган эди бу эса нормал холат тен бўле ўлим гурухида хечким кутмаганди, Мамлакатимиз чемпиони эса Локо мана буни шармандалик деса бўлади, барчаси учун рахмат Пахтакор омад.
+6   
23 май 00:27:20
Абдуллох
Энди бундан нима фойда.Гуруҳ босқичида ҳеч вақога эришмасдан кейинги босқичга чиқса ҳам рози эдик.Ҳа бу йил нимадурла ўхшамади.Худони эртаси кўп.Эртанги кундан умид қилиб яшавурамиз.Бошқа иложимиза ҳам йўқ.
+4   
23 май 00:26:14
Bek_Uzbekistan
Masharipov va Abduholiqov ajoyib istedodlar
+3   
23 май 12:33:19
UZBEK-MEN
Shahboz 98 97 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Persepolis bilan safarda 1-1 oynagan Bikmayev ofsayddan gol urudi. Yaxwi gapla bopti lekin qowilaman
Бу фактларни янаям ярмини ёздим, яна қанча қанча фактлар келтириш мумкин ўзимизни чемпионатни аралаштирмай ман, Халқаро майдонларда Пахтакор иштироки билан қолган жамоалар иштирокини тенглаштириб бўлмайди.
+3   
23 май 09:22:34
Azamat_fcb
Masharipovga gap yo'q pahtakorni barcha o'yinlariga kirdim juda to'p bilan muomula qiladi . Zo'r o'yinchi
+3   
23 май 00:32:46
Doktor Xaus
Nima qizig'i bor eng ko'p so'kish eshotganlarchi
+2   
23 май 03:59:38
UzBekistanTEAMFCc
Асосан катта ойлик оладиган футболчилар юқорида турибти.Бекорга катта ойлик олмас экан.
+2   
23 май 03:17:53
Janob Musofir
Agar ligeonerlarsiz bolganda sozsiz eron bn Uzbekiston klublari favoritlar boliwar edi
+2   
23 май 00:42:25
SupeR UlfaT
Sardor to'pdan eng tez qutuladigan o'yinchi...
+1   
23 май 12:27:42
UZBEK-MEN
Shahboz 98 97 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Persepolis bilan safarda 1-1 oynagan Bikmayev ofsayddan gol urudi. Yaxwi gapla bopti lekin qowilaman
Бу энди тирноқни ичидан кир қидириш дегани 0:0 бор ана 1:1 нима ўзгарди ? ёки Персиполис олдинга ўтиб қолдими ???
+1   
23 май 04:01:50
UzBekistanTEAMFCc
Janob Musofir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar ligeonerlarsiz bolganda sozsiz eron bn Uzbekiston klublari favoritlar boliwar edi
100% тўғри.
+1   
23 май 03:15:28
Xorxe Valdano
Mtj ham qosimov va abramov davrlarida yaxwi o'yin ko'rsatardiyu baribir jch ga chiqolmagan. Shimoliy koreya , xitoy kabilar bizdan doim orqada qolsa ham yomon o'yini bilan jch yo'llanmasiga ega chiqqan.
+1   
23 май 01:47:51
Al beruniy
Endi bundan foyda yoʻq nima keragi bor statistikani . qachon guruhdan chiqadi oʻzbek klublari . Oʻzbekistonga kvotani koʻpaytirganini xam foydasi yoʻq 2+2 boʻladimi 1+3 boʻladimi guruhdan chiqib yaxshi natija qayt etmasa
+1   
23 май 01:13:22
Vokhidovic
Peshonaga yozilgani bo'ladi. Guruhdan chiqolmaslik yozilganakan nmayam derdik...
   
23 май 13:58:54
Murodbek1980
Манимча бизларда футболда спонсорлар етишмайди чет элга ухшаб
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг