

"Насаф" клубининг ОЧЛ-2018 плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Файсали" клуби илк ўйинни "Ал Жазира"га қарши ўз майдонида ўтказиб 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб ўйини 16 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ўтган йил финалда "Ал Файсали" айнан "Ал Жазира"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб кубок соҳиби бўлганди. "Ал Файсали" 19 марта Иордания кубогини қўлга киритиб бу борада мамлакатда мутлоқ рекордчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Ал Файсали" учрашуви 2018 йил 30 январь санасида Қаршида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда ғолиб бўлган клуб Осиё чемпионлар лигаси "C" гуруҳидан жой олади.




