UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Филипе Луис клубни Европа клубини бошқармоқчи  0 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  4 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   4 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади Янгиликлар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади

ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг бошида мезбонлар ташаббусга эга бўлишди. Мезбонлар дастлабки ҳужумни гол билан якунлашди, бироқ НДиайенинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

31-дақиқада Садриддин Абдуллаев жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, бироқ Махарадзе дарвозабонга нисбатан қўполлик қилгани учун баҳс тўхтатилди.

42-дақиқада Нестеров хато қилди, аммо яхшиям Барака тўпни дарвозага йўллай олмади, Нестеровнинг ўзи тўпни ушлаб олди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби бошланди. Мезбонлар кўпроқ ҳужумга ўтиб туришди. 68-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Нестеров хатога йўл қўйди, Талал Али Абси боши билан ҳисобни очди - 1:0.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади.


>>> МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ <<<

“Ал-Таавон” (Саудия Арабистони) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 1:0
20 февраль, Бурайда. 20:40 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф (Уммон);
Қанот ҳакамлари: Ҳамид Сулаймой Марҳун ва Абу Бакар Салим Маҳад (ҳар иккиси Уммон);
Захира ҳаками: Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али (Баҳрайн);
Ҳакамлар назоратчиси: Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА);
Учрашуви комиссар: Талал Али (Иордания).

Гол: Талал Ал Абси 68, - 1:0.


"Ал Таавон": 23.Султан Ал Гамди, 4.Рикардо Мачадо, 5.Талал Али Абси, 6.Абдулраҳмон Ал Барака, 10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (18.Мидо, 79), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 29.Лусиан Санмартэн (3.Абдуллоҳ Кано, 85), 49.Аҳмад Заин (Муҳаммад Ал Сайари, 70)

Захира: 32.Фаиз Ал Субаиеи, 11.Сақр Отайф, 13.Иброҳим Ал Зубайди, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, .

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 11.Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 66), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (8.Саламат Қутибоев, 86), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (10.Марат Бикмаев, 57), 42.Гнонтча Коне, 99.Жалолиддин Машарипов

Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Ньоре Кризо, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов

Огоҳлантиришлар: Муҳммад Коне 75, Ал Абси 80


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика