UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди? Янгиликлар

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди?

Куни кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

 Ҳар бир мамлакат клублари илк турда нечи очко олгани ҳақида маълумот тўпладик.

Афсуски Ўзбекистонинг икки клуби ҳам мусобақани Саудия Арабистонида мағлубиятлар билан бошлашди. "Локомотив" "Ал Таавон"га 0:1 ҳисобида, "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ғарб минтақасида Саудия Арабистони клублари (4 жамоа) энг кўп очко тўплашди - 7. Икки жамоаси билан иштирок этаётган Қатар эса юз фоизли натижа қайд этди - 6 очко.

Бизнинг минтақада фақат Ўзбекистон клубларигина ғалаба қозона олишмади холос. Бошқа давлат клублари камида бир марта зафар қучишди.



ҒАРБ МИНТАҚАСИ

Саудия Арабистони - "Ал Таавон" (ғалаба), "Ал Фатеҳ" (мағлубият), "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Ҳилол" (дуранг) = 7 очко

Қатар - "Лаҳвия" (ғалаба), "Ар Райян" (ғалаба) = 6 очко

Эрон - "Истиқлол Теҳрон" (мағлубият), "Истиқлол Хузистон" (ғалаба), "Персеполис" (дуранг), "Зоб Аҳан" (дуранг) = 5

БАА - "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Жазира" (мағлубият), "Ал Айн" (дуранг), "Ал Ваҳда" (мағлубият) = 4 очко

Ўзбекистон - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Бунёдкор" (Ўзбекистон) = 0 очко



Шарқ минтақасида 6 мамлакат клублари иштирок этишмоқда. Қизиғи дастлабки турда фақат Япония ва Хитой клублари ғалабага эришишди холос. Япониянинг тўрт клуби жами 10 очко олган бўлса, Хитойнинг учала клуби ҳам рақибларини мағлуб этди. Эътиборлиси бошқа клублар Хитой жамоалари дарвозасига гол ҳам ура олишмади.

Тўрт клуби билан мусобақада қатнашаётган Жанубий Корея, Осиёга қўшилиб олган Австралия ва бир клубга эга Таиланд мамлакатлари илк турни бир очко билан якунлашди. Бир клуби билан ОЧЛда иштирок этаётган Гонгконг Ўзбекистон сингари дастлабки турни 0 очко билан тугатишга мажбур бўлди.



ШАРҚ МИНТАҚАСИ

Япония
- "Кашима Антлерс" (ғалаба), "Урава Ред Даймондс" (ғалаба), "Кавасаки Фронтале" (дуранг), "Гамба Осака" (ғалаба) = 10 очко

Хитой - "Шанхай СИПГ" (ғалаба), "Гуанчжоу Эвергранд" (ғалаба), "Жиангсу Сунинг" (ғалаба) = 9 очко

Австралия - "Брисбен Роар" (дуранг), "Вестерн Сидней Уондерерс" (мағлубият), "Аделаида Юнайтед" (мағлубият) - 1 очко

Таиланд - "Муангтонг Юнайтед" - 1 очко

Жанубий Корея - "Ульсан Хюндай" (мағлубият), "Сеул" (мағлубият), "Сувон Самсунг" (дуранг), "Жежу Юнайтед" (мағлубият) = 1 очко

Гонгконг - "Истерн" (мағлубият) = 0 очко

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика