

Златко Далич бошчилигидаги "Ал Айн" 23 июлдан - 14 августга қадар Австрияда йиғин ўтказади.
Ушбу йиғин доирасида БАА клуби тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Рақиблар орасида Италия А серияси вакили "Наполи", Германия бундеслигаси иштирокчиси "Ингольштадт", Қатарнинг "Ал Садд" ва Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клублари бор.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" - "Локомотив" ўртасидаги дастлабки учрашув 23 август куни БААда бўлиб ўтади. 13 сентябрь куни Тошкентда жавоб баҳси ўтказилади.



