Облак "Атлетико" билан янги шартнома борасида келишиб олди

Aslanov Jasurbek
30 мар 2019
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак янги шартнома бўйича Мадрид клуби раҳбарияти билан келишувга эришди.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли словениялик посбон яқин вақт ичида "Атлетико" билан янги битим имзолайди. Облакнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Облак 2014 йилдан бери "Атлетико" шарафини ҳимоя қилади. Словениялик дарвозабон жорий мавсум ЛаЛиганинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 15та баҳсда дарвозасини "қуруқ" сақлаб қолди.

ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS