UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24АПЛ. "Манчестер Юнайтед" расман 2-ўринни қўлга киритди  0 02:15АПЛ. Марказий ўйинда "Челси" ғалабага эришди ва 3-ўринга кўтарилди  42 01:27А Серия. "Лацио" ўз майдонида "Торино"ни енга олмади  0 01:22Қозоғистон. "Актобе" "Қайрат"га ютқазди, Сергеев 60 дақиқа ўйнади  3 00:56АПЛ. "Манчестер Сити"га қарши баҳсда "Брайтон"дан супер камбэк!  9 00:55ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ  1 00:20АПЛ. "Лидс" "Саутгемптон" майдонида ишончли ғалабага эришди  1 00:02"Бунёдкор" ўз майдонида "Навбаҳор" билан нурсиз дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида дуранг ўйнади  27 23:35"Саутгемптон" Уолкотт билан тўлақонли шартнома имзолади  0 23:19АПЛ. "Челси" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  9 23:17"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:50"Манчестер Юнайтед" Триппьерни АПЛга қайтармоқчи  3 22:48Шуҳрат Мақсудов: "Мағлубиятга тенг дуранг бўлди"  8 22:34Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"  15

Обид Худоёров: "Нефтчи" Суперлигага ҳақли" Янгиликлар

Обид Худоёров: "Нефтчи" Суперлигага ҳақли"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Обид Худоёров ўз фикрларини билдириб ўтди.



Ўйин ҳақида

- Бугун ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мураббийлар ҳар-хил фикр билдиради, лекин менга ёққани бугун очиқ футбол бўлди. Гарчи гол бўлмаса ҳам жуда шиддатли ўйин кўрдик.

- Бугунги ўйинда "Қизилқум" таркибида бир қатор ротацияларга қўл урилди. Шу холатга изох берсангиз?


- Кубок доирасидаги барча ўйинларга тўхталиб ўтсам, асосан ўйин амалиёти кам бўлган йигитларга имконият берилди. Таркибга ўринбосарлар жамоасидан ҳам футболчиларни жалб этдик. Жуда ҳам бахт деб ҳисоблайман, бу нарса ўзимизнинг ҳам бошимиздан ўтган, бугун таркибимизда биринчи бор катта футболда майдонга чиққан ёш футболчилар ҳам бор эди. Ҳаммада бўлгани сингари уларда ҳам ҳаяжон бўлди. Лекин ўзини оқлади, бугун улар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишди.

- Жамоа кубок учрашувларида 3 та ўйинда жами 7 очко жамғарди. Буни нормал холат деб баҳоласа бўладими?


- Менимча ҳа. Иккинчи таркибни қўйди, ёшларни туширди деган гаплар бўлиши мумкин. Лекин биринчи ёки иккинчи таркиб деган нарса йўқ, ким майдонга тушса ҳар томонлама ўзини кўрсатишга ҳақли. Кубок учрашувларида таркибга жалб этилган футболчилар ўзларини кўрсатишди деб ўйлайман.

- Кубок учрашувларида сизлар билан биргаликда 3 та Про-лига жамоаси иштирок этди. "Нефтчи" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?


- "Нефтчи" жамоасининг бу йилги кўрсатаётган ўйини ва таркиби жиҳатидан айтсак, бу жамоа Суперлигага ҳақли. Ўйинларини теоевидение орқали кузатаяпмиз, жамоа таркибига бир қатор иқтидорли футболчилар жам бўлган. Ўтган мавсум Суперлигада "Сурхон" таркибида ўйнаган футболчилар, бундан ташқари бир қатор ёшлар ҳам "Нефтчи" таркибига жалб этилган. Жамоани Суперлигада кутиб қоламиз. Бугун биз таркибимизни шунга мослаб танлагандик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
01 май 08:18:12
Fc.Neftchi Fergana
Neftchi Superligaga chiqsa tarkibi 50% ga o'zgaradi...
   
01 май 02:04:30
Drongo
Рахмат, Нефтчи ОЧЛга хам лойик!
   
01 май 00:56:54
Sheikh of Bukhara
Haqli busa eplab ciqda karilaganca ...
   
30 апр 22:51:37
safo78
Тугри Нефтчи хакли супер лигага,лекин хозирги таркиб эмас...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика