Обамеянг "Милан"да ўйнаш учун маоши камайишига ҳам рози

Tolibjon Qosimov
18 июл 2017
"Боруссия" (Дордмунд) ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Милан"га ўтишга рози.

"La Gazzetta dello Sport"нинг маълумотига кўра, футболчи маошининг камайишига ҳам рози. У итальян клубида йилига 8 миллион евро ишлашга ҳам розилик берди. Лекин, "Милан" ҳали "Боруссия" билан келишиши керак.

Обамеянг А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин. Дордмундликлар олдинроқ муносиб сумма таклиф этилса, габонлик футболчини сотишга тайёр эканликларини хабар беришган эди.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport