UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Обамеянг ЕЛ ҳақида: "Барселона" финалгача етиб бориб, ғалаба қозона олади" Янгиликлар

Обамеянг ЕЛ ҳақида: "Барселона" финалгача етиб бориб, ғалаба қозона олади"

"Барселона" футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоаси билан Европа лигаси чорак финалига йўл олганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин. "Галатасарой" яхши ҳимояланди. Биз биринчи бўлимда кўп тўп йўқотдик. Аммо иккинчи таймда яхшироқ ҳаракат қилдик. Якунда эса ғалаба қозондик, шу энг муҳими. 

Ўтказиб юборилган голдан сўнг қайта олиш - бу яхши. Бизда кучли характер бор. Педрининг голи бизга руҳий томонлама катта ёрдам берди. Бу ажойиб гол эди.

Мен қаттиқ ишлаяпман. Бу ерда бахтлиман ва бу энг муҳими. Ўзингни яхши ҳис қилсанг, қўлингдан келган барча ишни қилиб, жамоага ёрдам бера оласан. 

Шу руҳда давом этишимиз керак. "Барса" финалгача бориб, ғалаба қозона олади деб ўйлайман. Ўз ўйиним ҳақида кўпроқ ўйлашим керак. Биз интенсив ҳаракат қилсак, ғалаба учун кўпроқ имкониятга эга бўламиз. 

Мени биринчи классико кутмоқда. Кўрамиз, бу нима экан. Мен ушбу ўйинда ўйнашимдан хурсандман", - деди Обамеянг "Галатасарой" билан учрашувдан сўнг. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика