Обамеянг “Арсенал” ўйинларида нега қатнашмаётганини тушунтирди
28 янв 2021 20:45
Янгиликлар
Обамеянг “Арсенал” ўйинларида нега қатнашмаётганини тушунтирди
“Тўпчилар” сардори Пьер-Эмерик Обамеянг оиласидаги муаммолар туфайли жамоасининг сўнгги 2 учрашувини ўтказиб юборди.
“Онам соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни бошдан ўтказмоқда ва унга ёрдам беришим зарур эди. Ҳозирда у анчагина яхшиланган ва бугун тунда уй (Лондон)га қайтаман.
Ушбу қийин вазиятдан ўтишда онамга ёрдам берган шифокорлар ва ҳамширалардан жуда миннатдорман, шунингдек, албатта оилам учун қайғурган “Арсенал”га ҳам раҳмат айтаман. Ғолиблик импульсини сақлаб қолиш учун ҳар қачонгидан кўпроқ тайёрман”, дейди габонлик ҳужумчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар