"Ньюкасл"нинг янги эгалари жамоага 60 миллионлик дарвозабон олиб келмоқчи

Mirjalol Normatov
10 май 2020
"Бенфика" посбони Одиссеас Влаходимос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Греция термаси посбонининг хизматларига "Ньюкасл" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Қайд этиш керак, посбоннинг товон пули 60 млн еврони ташкил қилади.

Унинг Лиссабон клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади. Ушбу мавсумда у 24 ўйиннинг 14тасида гол ўтказиб юбормади.

Олдинроқ унинг хизматларига "Арсенал" ва "Челси" томонидан қизиқишлар бўлгани айтилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal