«Ньюкасл»га қарши учрашувдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида Гвардиола Ҳусанов ҳақида ҳам фикр билдирди

Khoja
15 фев 2025
«Ньюкасл»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида Гвардиоладан Аканжи жароҳатидан сўнг ўнг қанот ҳимоясида ким ўйнаши мумкинлиги ҳақида сўрашди.

«Менда Рико бор, Матеус бор. Бизда шунингдек Абдуқодир ҳам бор, бироқ у бу чизиқда ўйнай оладими ёки йўқми ҳали билмайман. Ёрдам берадиганлар етарли. Ким тушиши биз қайдай тактик услубда ўйнашимизга боғлиқ. Кўрамиз ҳали ўйлашга вақтимиз етарли», — деб фикр билдирди Гвардиола.


KhojaМуаллиф
Манба: cityxtra.co.uk