"Ньюкасл" "Ювентус" хавбеки учун 26 миллион фунт тўлашга тайёр

Alisher
27 ноя 2020, 16:00
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо клубини ўзгартириши мумкин.

25 ёшли франциялик футболчи учун "Ньюкасл" даъвогарлик қилмоқда ва ўйинчи учун 26 миллион фунт тўлашга тайёр бўлиб турибди. Ўйинчининг ўзи ҳали клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ва "Эвертон" клублари ҳам Рабьо учун даъвогарлик қилишмоқда.

Француз жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express