"Ньюкасл" Верету борасида таклиф тайёрламоқда
20 май 2022 12:13
Янгиликлар
"Ньюкасл" Верету борасида таклиф тайёрламоқда
"Ньюкасл" "Рома" ярим ҳимоячиси Жордан Верету бўйича таклиф тайёрламоқда.
Футболчи Англияга йўл олишга қизиқмоқда.
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ёзги трансфер ойнасида фаол ишлашни режалаштирмоқда ва "Ньюкасл" таркибини кучайтирмоқчи. Жамоанинг трансфер мақсадларидан бири 29 ёшли хавбек Верету ҳисобланади ва Хаунинг фикрича у марказий ярим ҳимояда Бруно Гимараэс билан ажойиб тандем ҳосил қилиши мумкин.
"Рома" ярим ҳимоячи учун 18-20 миллион евро талаб қилмоқда. Ўйинчига шунингдек "Наполи" ҳам қизиқмоқда.
Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар