"Ньюкасл" ва ПСЖ "Боруссия" ўйинчиси учун курашади

Alisher Ostonov
2 янв 2023, 14:20
"Ньюкасл" ва ПСЖ Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Куадио Конега қизиқмоқда.

Икки клуб ҳам 21 ёшли французни қишки трансфер ойнасида харид қилмоқчи. "Ньюкасл" ўтган ёзда футболчини харид қилишга уринди ва у учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо рад жавоби битимнинг амалга ошишига тўсқинлик қилди.

Конте 2022/23 йилги мавсум "Боруссия" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Media Foot