“Ньюкасл” Райан Фрэйзер трансферини эълон қилди

Шотландиялик ярим ҳимоячи фаолиятини “қарғалар” сафида давом эттиради.

“Борнмут” билан шартномаси якунига етган ярим ҳимоячи Райан Фрэйзер “Ньюкасл” билан шартнома имзолади. Шартнома 5 йилга мўлжалланган. Футболчининг янги клубида қанча маош олиши очиқланмаган. 26 ёшли футболчи ўтган мавсум АПЛда 28 та ўйинда қатнашиб, гол+пас тизимида 6 (1+5) очко ишлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “қарғалар” “Борнмут” ҳужумчиси Каллум Уилсонни сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.


Манба: “Ньюкасл” расмий сайти