"Ньюкасл" футболчисини "Бавария"га қўйиб юборишни истамаяпти

Mirjalol Normatov
19 янв 2024
"Ньюкасл" ҳимоячиси Киран Триппьерни "Бавария"га қўйиб юборишни истамаяпти.

Олдинроқ "Ньюкасл"даги молиявий муаммолар сабабли "Бавария" ҳимоячини январь ойида таркибига қўшиб олишга тайёр тургани борасида маълумотлар тарқалганди.

Бироқ "Daily Mail" маълумотига кўра, "Ньюкасл" Триппьерни сотиб юборишни истамаяпти. У жамоанинг муҳим футболчиси деб ҳисобланмоқда.

Ушбу мавсумда Триппьер АПЛнинг 19 ўйинида 7 ассист амалга оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail