"Ньюкасл" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
2 июн 2022
"Реймс" ҳужумчиси Уго Экитеке "Ньюкасл" билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар битимнинг сўнгги деталларини муҳокама қилиши қолди.

Ўйинчига фаол тарзда Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирган эди, аммо якунда англияликлар ўйинчини ўзларига оғдиришди.

Экитике ўтган мавсум француз клуби сафида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano