

Клуб ўзининг баёнотида эълон қилдики, томонлар шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилишган.
Клуб шунингдек янги мураббий номи тез орада эълон қилинишини хабар қилди.
60 ёшли англиялик Брюс "Ньюкасл"да 2019 йилдан бери ишлаётганди. Жамоа бу вақт давомида АПЛда 12 ва 13-ўринларни қўлга киритди.
Клуб саудияликлар томонидан харид қилинганидан сўнг мутахассис фақатгина битта ўйин ўтказди - "Тоттенхэм" (2:3). Бу унинг мураббий сифатидаги 1000-ўйини бўлди.



