"Ньюкасл" бош мураббийи Сен-Максименнинг эҳтимолий сотуви ҳақида гапирди

Alisher
7 апр 2022
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау форвард Аллан Сен-Максименнинг эҳтимолий сотуви ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Аллан жуда ҳам иқтидорли ва албатта, у клубимизнинг узоқ муддатли режаларига киради", - дейди Хау.

Олдинроқ, Сен-Максименнинг ёзги трансфер ойнасида "Астон Вилла"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

Сен-Максимен 2021/22 йилги мавсум "Ньюкасл" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports