"Ньюкасл" "Айнтрахт" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
26 апр 2022
"Айнтрахт" ҳимоячиси Эван Н`Дика фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

22 ёшли франциялик футболчи учун "Ньюкасл" даъвогарлик қилмоқда. Клуб ўйинчини ёзда харид қилмоқчи.

Н`Дика жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild