"Ньюкасл" Англия терма жамоаси ҳимоячисини ижарага олади

Alisher
30 янв 2020
"Ньюкасл" "Тоттенхэм" билан ҳимоячи Дэнни Роуз бўйича келишувга эришди.

29 ёшли футболчи "Ньюкасл"да мавсум сўнггига қадар ижарада тўп тепади.

Клуб эса Роузнинг ижараси учун "шпорлар"га 2 миллион евро атрофида маблағ тўлайди.

Олдинроқ янграган хабарларга кўра, Моуринью ва Роуз машғулотларда жанжаллашиб қолишган, аммо португалиялик мутахассис бу миш-мишларни рад этган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 12та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph