"Ньюкасл" 40+8 млн евролик трансфер борасида келишувга эришди

Alisher
28 янв 2022
"Лион" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс "Ньюкасл"га ўтишга яқин.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Англия клуби 24 ёшли Бразилия терма жамоаси ўйинчисининг трансфери борасида 40 млн евро+8 млн евро кўринишида келишувга эришди.

Томонлар Гимараэснинг агенти учун комиссия миқдорини келишиши қолди, хавбек шундан сўнг "Ньюкасл" учун Бразилияда тиббий кўрикдан ўтади.

Гимараэс Лига 1 доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano