"Нурафшон" ПФКга янги бош директор тайинланди

Mirjalol Normatov
1 дек 2021
Хабарингиз бор, "Нурафшон" жамоаси Про Лиганинг ушбу мавсумида тўртинчи ўрин билан кифояланди ва Суперлига йўлланмасидан маҳрум бўлиб қолди.

"Жорий йилнинг 26-ноябр куни футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилишида "Нурафшон" футбол клубига янги бош директор этиб Ўткир Олимович тайинланди. Ўткир Олимовичга янги мавсумда жамоани қайта шакллантириб Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди. 

Шунингдек келаси мавсум бошланишига қадар "Бухоро спорт мажмуаси" майдон чимини тайёр ҳолга келтириш муҳим вазифалардан бири эканлиги такидлаб ўтилди. Умид қиламизки, янги мавсумда ишқибозлар севимли жамоаларини ўз уй стадионида қўллаб-қувватлаб, жамоа ғалабаларидан баҳраманд бўлишади!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Нурафшон" матбуот хизмати