"Нурафшон" - "Локомотив-БФК" учрашувига постер тайёрланди ФОТО

Mirjalol Normatov
9 май 2018
Эртага Ўзбекистон Про-лигасининг 8-тури учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳида 3-поғонани эгаллаб турган Тошкент вилоятининг "Нурафшон" жамоаси ўз майдонида пойтахтнинг "Локомотив-БФК" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш юқори. Сабаби икки жамоа ҳам географик жиҳатдан бир-бирига яқин жойда машғулотлар ўтказишади ва бир-бирларини яхши билишади. Демак, бу баҳс принципиал аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Баҳс соат 17:00да Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида бошланади. Барчангизни стадионга чорлаб қоламиз.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia