Нуну Санту АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

Aslanov Jasurbek
10 сен 2021, 20:48
"Тоттенхэм" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту Премьер-лигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Англия Премеьр-лигаси янги мавсумининг дастлабки уч турида "шпорлар"нинг муваффақиятли иштироки жамоа мураббийининг меҳнати билан боғлиқ. 47 ёшли португалиялик мураббий қўл остида "Тоттенхем" ўтган ойда минимал ҳисобда уч бор муваффақиятга эришди, "Манчестер Сити", "Вулверхемптон" ва "Уотфорд"га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа лондонликлар 2021/22 йилги мавсумда Премьер-лиганинг дастлабки уч учрашувида ғалаба қозонди.

Сантуга "Эвертон"дан Рафаэль Бенитес, "Вест Хэм" устози Дэвид Мойес ва "Челси" устози Томас Тухель рақобатчи бўлишганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Premierleague.com