Нуну Гомеш “Верона” ёки “Сассуоло”га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
2 авг 2013
“Фиорентина” ва “Бенфика” клублари собиқ ҳужумчиси Нуну Гомеш Италия А сериясига қайтишга қарши эмаслигини билдирди.
“Мен ҳали футбол ўйнамоқчиман ва фолиятимни якунламоқчи эмасман. Италияга қайтишни хоҳлардим, ҳеч бўлмаса бир йилга”.

“Италия футболи мени доим ўзининг жозибаси билан ром этиб келган. Яна А серияга боришдан бахтли бўлардим”, - деди 37 ёшли португалиялик.

Panorama маълумотларига кўра ҳужумчи ҳизматларига турнир дебютантлари “Верона” ҳамда “Сассуоло” клублари қизиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал Нуну Гомеш “Блэкберн” билан шартномасини бекор қилган ва ҳозирги вақтда эркин агент ҳисобланади.  

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru