

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик мураббий Лондон клубидан 14 миллион фунт (16,5 миллион евродан ортиқ) товон пули олади. Агар "Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасида кучли олтиликка кирмаганида, клуб мавсум охиридагина у билан текинга хайрлашиши мумкин эди.
Дам олиш кунлари "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га йирик 0:3 ҳисобида ютқазиб, турнир жадвалида саккизинчи ўринга тушиб кетди. "Шпорлар"нинг янги бош мураббийи Антонио Конте бўлиши мумкин, у мавсум учун 15 миллион евро маош талаб қилмоқда.



