Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди

Alisher Ostonov
22 апр 2025
Дарвин Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади.

Фабрицио Романонинг ёзишича, уругвайлик ҳужумчи мавсум якунида инглиз клубини тарк этади. Бундай сценарийни "Ливерпуль" вакиллари ҳам, футболчи томони ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Қайд этилишича, Нуньес январь ойида Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига ўтишга яқин бўлган, аммо якунда мерсисайдликлар уни мавсум давомида сотишдан бош тортган.

Дарвин 2022 йилда "Бенфика"дан 75+25 млн евро эвазига "қизиллар" сафига ўтганди. У жорий мавсум АПЛда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano