

"Ливерпуль" футболчиси Дарвин Нуньес 49 дақиқа ичида 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи учрашувнинг 7, 44 ва 49-дақиқаларида дарвозани ишғол қилди.
Нуньес ушбу мавсум "Ливерпуль" сафида кетма-кет 10 та ўйинда гол уролмади. У мерсисайдликлар таркибида охирги марта 4 апрель куни "Шеффилд Юнайтед" билан ўйинда (3:1) гол урган эди.
Угурвай термаси таркибида Дарвин Нуньес хет-трик амалга оширган бўлса, яна бир гол Факундо Пельистри ҳисобига ёзилди.

Уругвай Америка Кубогидаги навбатдаги ўйинини 24 июнь куни Панамага қарши ўтказади. Мексикаликлар эса яна бир ўртоқлик ўйинида Бразилия терма жамоаси билан беллашади (9 июнь).



