Нсунгуси Эффионг "Нефтчи"ни тарк этди. У фаолиятини Европада давом эттиради

Iskandarov Abdulaziz
10 фев 2025, 08:40
"Нефтчи" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Жамоани нигериялик ҳужумчи Нсунгуси Эффионг тарк этди. Футболчи ўтган мавсум фарғоналиклар таркибида Суперлигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол урди. Бундан ташқари жамоадошларининг 5 та голига ассист вазифасини бажарди. Эффионг эндиликда фаолиятини Руминия чемпионатида давом эттиради. У "УТА Арад" жамоаси билан 2026 йилнинг 30 июнь санасигача шартнома имзолади. 

Transfermarkt форварднинг нархини 450 минг еврога баҳолаган. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia