Нойер тер-Штеген ҳақида: “У биринчи марта нолиётгани йўқ”

Германия терма жамоаси асосий посбони Мануэль Нойер жамоадоши Марк-Андре тер-Штегеннинг ўйин амалиёти камлиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

“Мен унинг нималар деганини эшитдим. Бу гаплар менга ёқмади. Боиси у буларни менинг ўзимга ҳам айтиши мумкин эди. Биз бир жамоамиз. Жамоа ғалаба қозониши учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Бундай гап-сўзлар эса бизга ёрдам бермайди. У биринчи марта нолиётгани йўқ. Мен сардорман, фақат жамоам фойдаси ҳақида ўйлайман”, — дейди Нойер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тер-Штеген терма жамоада ўйин амалиёти камлигидан ва захира посбони бўлиш ёқмаётганидан нолиганди.


Манба: Bild.de