UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  2 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  3 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   21 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  45 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   43 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0

Нойер "Бавария" билан очиқчасига жанжаллашмоқда. Унинг Мюнхендаги даври тугаган кўринади (мутолаа учун) Янгиликлар

Нойер "Бавария" билан очиқчасига жанжаллашмоқда. Унинг Мюнхендаги даври тугаган кўринади (мутолаа учун)

Нима?!


Аввалига оёқ синиши, эндиликда дарвозабонлар мураббийининг истеъфога чиқиши билан боғлиқ можаро.


Қора чизиқ

Буюк немис дарвозабонининг фаолиятида қора чизиқ бошланди. Мануэль Нойер ноябрда жаҳон чемпионатида бўш ўйнади — Германия терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор гуруҳдан чиқа олмади, жамоа сардори эса бир нечта ўтказиб юборилган голлар сабаб танқид қилинди. Бундан ташқари, Нойер Қатар бўйича футболга алоқадор бўлмаган гаплари ва терма жамоанинг жамоавий суратда оғзиларини ёпиб тушган машҳур акцияси сабаб қаттиқ танқид қилинди. Немис нашри Bild'нинг хабар беришича, айнан Нойер Леон Горецка билан норозилик акциясининг ташаббускори бўлишган ва терма жамоадаги шерикларини ўйинларга тайёргарликдан чалғитишган.

Декабрда эса янги муаммо. Нойер жаҳон чемпионатидан сўнг дарҳол чанғи таътилига чиқди, аммо дам олиш даҳшатга айланди: немис оёғини синдириб олди ва мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. Футболчиларнинг шартномаларида жароҳат олиш хавфи сабаб тез-тез чанғи учишга таъқиқни қўшишади, аммо Мануэлда бундай банд йўқ, шундай экан "Бавария" дарвозабонни жазолай олмади. Шу билан бирга, Нойернинг жамоага панд бергани аён эди, аммо мюнхенликлар оммавий равишда дарвозабонни танқид қилишмади, тинчгина унга ўринбосар излашди ва Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан Ян Зоммерни харид қилишди.

Январда Нойер учун яна бир зарба. "Бавария" клубда 11 йилдан ошиқ вақт ишлаган дарвозабонлар мураббийи Тони Тапаловични истеъфога юборди. Ёш Нойер у билан "Шальке"да ўйнаган ва Тапаловични "Бавария"га таклиф қилишни қаттиқ сўраганди.



"Юрагимни юлиб олишгандек бўлди"

"Бавария" сардори хабардан шунчаки даҳшатга тушдики, The Athletic'га интервью берди. "Бу мен учун қаттиқ зарба, — деди немис. — Бу хабар кутилмаганда келди, ҳатто Тони учун ҳам. Мен буни умуман тушунмадим. Тапалович доим жамоа ўйинчиси эди, барча буни биларди. У менга ишламаганди, балки бутун дарвозабонлар бригадаси, мураббийлар штаби ва клубга ишлаганди. Нохолисдек кўриниши мумкинлигини тушунаман, аммо мен ҳақиқатдан ҳам иш ва шахсий ҳаётни ажратаман. Ҳудди юрагимни юлиб олишгандек ҳис қилдим. Бу фаолиятимдаги энг қийин вазият, гарчи мен кўп нарсаларни бошдан кечирган бўлсам ҳам".

Мавсум ўртасида Тапаловичнинг истеъфо сабабларини расман маълум қилишмади. Аммо, немис ОАВда талқинлар бор. Bild дарвозабонлар мураббийи билан Юлиан Нагельсманн билан келишмовчилик сабаб хайрлашилганини ёзди, Sport1 эса янада аниқлаштирди: таъкидланишича, Тапалович кўп йиллар давомида Нойерга мураббийлар штабидан маълумотларни бериб турган, Мануэль эса уни жамоадошларига тарқатган. Ўша интервьюда дарвозабондан бу миш-миш ҳақида сўрашди: аммо у айбловни кескин рад этди: "Йўқ. Юз фоиз йўқ. Тони ҳеч қайси мураббий қўл остида бундай иш қилмаган".



Раҳбарият ғазабда

Ҳеч бир раҳбар оммавий тарздаги танқиддан хурсанд бўлмайди — ҳатто кўп йиллар давомида фойдали бўлган қимматли ходими томонидан ҳам. Ва "Бавария" раҳбарияти бунга дарҳол жавоб қайтарди. Клуб бошқаруви раиси Оливер Кан таъкидлади: "Тапаловичнинг истеъфоси борасидаги Мануэлнинг сўзлари унинг сардорлик мавқеига ҳам, "Бавария" қадриятларига ҳам тўғри келмайди. Бундан ташқари, интервью ноўрин вақтда чиқди, сабаби олдинда муҳим ўйинларимиз бор. Биз бу ҳақда жуда жиддий гаплашиб оламиз".

"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич ҳам дарвозабоннинг гапларидан хурсанд бўлмади:"Мануэлнинг шахсан жабрланганини тушунаман, аммо сардоримиздан бошқача реакцияни кутгандим. Тапалович истеъфосининг Нойер билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. У ҳис қилаётган хафагарчилик бизни ҳам қамраб олган, сабаби Мануэль шахсий манфаатларни клубникидан устун қўйди. Аммо, биз барчасини ичкарида муҳокама қиламиз".



"Бавария"даги фаолият якуни?

Нагельсманн ҳам билвосита раҳбарлар тарафини олди. "Бавария" бош мураббийи Нойер ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди: "Унинг ўрнида бундай интервью бермаган бўлардим — бу аниқ тинчликни тарғиб қилмайди. Бу сўзлар барча газеталарда пайдо бўлади, бутун Германия уларни муҳокама қилади".

Нагельсманн баҳсли мавзудан четга чиққан ҳолда ақлли иш тутди. Аммо, Kicker'нинг хабарига кўра, Нойернинг сўзлари мураббий ва сардор ўртасидаги аллақачон таранглашган муносабатларни янада кучайтирган. Қайд этилишича, "Бавария"нинг айрим футболчилари Мануэлни қўллаб-қувватлашган, Нагельсманн эса жамоа билан олдингидек Киммих орқали мулоқот қилишни афзал кўрган. Ёзда бу масала жиддийроқ кўрилиши мумкин: ёки Нойер, ёки Нагельсманн. Роберт Левандовски "Бавария"ни тарк этди, бунга жумладан бош мураббий билан унча яхши бўлмаган муносабатлар ҳам сабаб бўлди.

Бир томондан, вазият ярим йил ичида ўз-ўзини ҳал этиши мумкин. Бошқа томондан — Зоммер ушбу вақтда ўзини шунчалик яхши кўрсатиши мумкинки, ҳатто Нойер қайтганда ҳам жамоанинг биринчи рақами бўлиб қолиши мумкин. Мануэль бир ойдан сўнг 37 ёшни қарши олади, унинг "Бавария" билан шартномаси бир ярим мавсумдан сўнг якунига етади. Биз эса буюк фаолиятнинг ботишини кўришимиз эҳтимоли бор.


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика