

Элдор Шомуродов Осиё кубогини ўтказиб юбориши мумкин
Шунга қарамай, Элдор Шомуродовнинг майдонга қайтишига умид боғлаётганлар орамизда йўқ эмас. Мазкур масала юзасидан тажрибали спорт шифокори, мутахассис Аброр Пирриев билан алоқага чиқдик.

"Элдор Шомуродовнинг ҳали ҳам Осиё Кубогида иштирок эта олишидан умидвор мухлисларнинг кўплаб саволларига мутахассис ўлароқ қуйидаги фикрни айтишим мумкин:
Элдор Шомуродов Қатарда кечадиган Осиё Кубогидаги ўйинларда яшил майдонга туша олмайди! Агарда мураббийлар штаби жамоага далда бўлишини кўзлабгина уни таркибга киритишса, Элдор ушбу мусобақанинг эркин иштирокчисига айланиши мумкин холос",- дейди Аброр Пирриев.
Абдулазиз Искандаров



