Носир Отақўзиев: "Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш"
08 апр 2017 12:02
Янгиликлар
Носир Отақўзиев: "Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш"
-Аввало бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Майдонга чиқишимиздан мақсад ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилиш эди. Биз бунга эришдик. Стадионимизни тўлдириб бизга ажойиб муҳит яратган мухлисларимизга барча жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдираман.
“Динамо” жамоаси футболга чанқоқ ёшлардан иборат жамоа. Улар бизга бугун яхши қаршилик кўрсатишди. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.
Хужумчини вазифаси гол уриш. Демак майдонда ўз ишимизни қилдик холос (кулади). Голларда ҳужумда бизни қулай вазиятга чиқараётган шерикларимни ҳиссалари жуда катта. Ҳамма бир тану-бир жон бўлиб бўлсагина натижа бўлади. Қолаверса мураббийларимиз хар бир ўйинга бизни ҳар томонлама мукаммал тайёрлашмоқда-дейди Носир Отақўзиев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар