

Келишув мавсум охиригача амал қилади.

"20 ёшли футболчи ўтган мавсумда "қизиллар" учун 14 ўйинда қатнашди ва энди яқин 9 ойда янги жамоасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади", – дейилади МЮ хабарида.
"Норвич Сити" ўтган мавсумда Чемпионшип ғолибига айланиб, Премьер-лигага йўлланма олган.
Уильямс МЮ тарбияланувчиси саналади. У асосий жамоада 50 ўйинда 1 та гол урган.