Норвегия терма жамоаси ўйинчиси Холанднинг иштаҳасидан ҳайратда

Alisher
25 ноя 2021, 15:37
Эрлинг Холанднинг Норвегия терма жамоасидаги шериги Жош Кинг унинг иштаҳасидан ҳайратда қолганини айтди.

"У шунчаки ғалати. Мен ҳеч қачон кимдир у каби бунчалик кўп овқат еганини кўрмаганман. Холанд айиқ каби ейди.

Мен уни Премьер-лигада кўришни хоҳлардим. Унга айтдим: "Сен АПЛга боришинг керак". У ҳали ёш, шундай экан унда вақт бор", - дейди Кинг.

Холанд жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Cycling GK