UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  7 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумни яхши бошлаган эдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумни яхши бошлаган эдик"

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Кийиниш хонасида футболчиларнинг кайфияти йўқ эканлигини сездим. Уларни юпатишга ҳаракат қилдим. Бу йигитлар Қўқон футболи учун кўп меҳнат қилишган. Бу футбол шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради.

Мавсумни яхши бошлаган эдик. Негадир сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаяпти. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Давралар оралиғида таркибимизни яхши ўйинчилар билан бойитишни истаймиз. Барчаси молиявий имкониятимизга боғлиқ бўлиб қоляпти. Дастлабки 15 дақиқада футболчилар умуман ишончимни оқлай олишмади. Шунинг учун тезкор футболчи алмаштиришга мажбур бўлдим. Мухлисларимиздан сабр қилишларини сураб қолардим. Уларни ишончини қайтариш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Жавоҳир Сидиқов: – “Навбаҳор” ўз майдонида кучли ўйнашини билардик. Гранд жамоалар ҳам Наманганда мағлубиятга учрашди. Шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. “Набаҳор” жамоасини бугунги чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман.

Қолган ўйинларда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан яхши натижа кутишаётганини ҳис этиб турибмиз. Уларни стадионга қайтаришимиз керак. Бугун Наманганга келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика